Каспий денгизига Миг-29 ҳарбий самолёти қулади

Олам

image

Озарбайжон Қуролли Кучларига тегишли МиГ-29 самолёти Каспий денгизига қулади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса кеча, 24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 да юз берди. Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт Каспий денгизи устида машқ қилаётган бўлган ва кутилмаганда радарда кўринмай қолган. Самолётнинг ҳалокатга учраб, денгизга қулаши версияси дастлабки тахмин сифатида кўриляпти.

Айни вақтда қулаган самолётнинг учувчисини қидириш ишлари олиб бориляпти. Бундан ташқари Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасанов топшириғи билан фожиа сабабларини ўрганиш учун комиссия ҳам тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон МиГ-29

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг