Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади
Жамият
−
04 Июнь 2020
7023Бу йилги ОТМларга кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди/
Қайд этилишича, касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:
– тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;
– алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.
Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:
– бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;
– абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.
Аввалроқ, 2020 йил ОТМга кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиши ва 2 та фандан ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.