Касб-ҳунар коллежлари дипломларининг давлат намуналари тасдиқланади
Жамият
−
16 Апрель 2019
8144“Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти;
Касб-ҳунар коллежлари дипломларининг давлат намуналари тасдиқланади.
Қарор лойиҳасида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда – Марказ), манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилига қадар касб-ҳунар коллежларининг касблар ва мутахассисликлари бўйича таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказ тақдим этган харажатлар сметалари асосида касб-ҳунар коллежларининг касблар ва мутахассисликлари бўйича таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, касб-ҳунар коллежлари дипломлари бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
15 кун муддатда иш берувчи вазирликлар ва идоралар томонидан касб-ҳунар таълими тизими касблари ва мутахассисликларини таълим стандартларида қайд этиладиган битирувчиларнинг билими, амалий кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади.
Марказ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юкланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь