Карлсен Жаҳон шахмат тожини муносиб ҳимоя қилди
Спорт
−
10 Декабрь 2021
3915Бугун, 10 ноябрь куни норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен жаҳон учун БАА мамлакатининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг 11-партиясида россиялик Ян Непомняшийни муддатидан аввал мағлуб этди ва чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.
Шахмат тожи учун кураш якунланишига уч тур қолганида 31 ёшли норвегияликнинг фойдасига 7,5: 3,5 кўринишини олган. Қолган 3 ўйинда Ян ғалаба қозонган тақдирда ҳам Карлсен ғалабани сақлаб қолади. 11 ўйин натижасига кўра, Магнус тўрт партияда ғалаба қозониб, етти марта дуранг ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Магнус Карлсен 2013 йилда ҳиндистонлик гроссмейстер Вишванатан Анандни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган. Шундан сўнг Ананд, шунингдек, россиялик Сергей Карякин ва америкалик Фабиано Каруанага қарши баҳсларда чемпионликни муваффақиятли ҳимоя қилиб, Жаҳон шахмат тожини муносиб ҳимоя қилмоқда.