Каримовнинг набираси кўчада эр қидириб юрибди (видео)
Жамият
−
24 Август 2023
59980Ижтимоий тармоқларда "Mashatilly" тахаллуси билан танилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тилляева ўзига турмуш ўртоқ кераклиги ҳақидаги видеони Instagram саҳифасига жойлади.
"Mashatilly" видеода “Эр қидиряпман” ёзувли эълонни қўлида кўтарган ҳолда шаҳар кўчаларида кезиб юрган. Бу ҳаракатдан ҳайратда қолган, у билан суратга тушган ва ҳатто қизни қўлидан етаклаган йигитлар ҳам топилган.
Аслида, ушбу видео ижтимоий тармоқларда жуда оммалашган тренд бўлиб, блогерлик фаолияти билан шуғулланаётган Марям Тилляева ҳам шу сабабдан видеони суратга олган. Унинг остига эса “Номзодлар қабул қилинади. Изоҳлар қолдиринг”, деб ёзиб қўйган. Видео жойланганидан буён 2 соат ичида 11 мингдан ортиқ Like йиғди ва 1,5 мингдан ортиқ улашилди.
Кузатувчилар томонидан "Mashatilly"ни қўллаб-қувватловчи изоҳлар ҳам, собиқ президентнинг оила аъзоси сифатида унинг бу ҳаракатларини ёқламайдиган изоҳлар ҳам қолдирилган. Хусусан, “Сен жуда чиройли қизсан, албатта, ҳамма сенга уйланган бўларди”, деб изоҳ қолдирган кузатувчилардан бири.
“Агар мен собиқ президентнинг оиласидан бўлсам, бундай аҳмоқона нарсалар қилмаган бўлардим”, деб ёзган бошқа бир обуначи.
Маълумот ўрнида, Марям Тилляева Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляеванинг тўнғич қизи. Марям 1999 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўтган йили у россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққан эди, аммо 2022 йилнинг июль ойида уларнинг муносабати ўз поёнига етгани маълум бўлди.
LiveБарчаси