Кардашиан Байдендан Арманистонни ҳимоя қилишни сўради

Маданият-санъат

image

Арманистон ва Озарбайжон мамлакатлари ўртасидаги тобора ёмонлашиб бораётган муносабатлар ва бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган вазият сабаб америкалик телеюлдуз Ким Кардашиан АҚШ президенти Жо Байдендан Арманистонни Озарбайжондан ҳимоя қилишни сўради. Бу ҳақда у Rolling Stone нашрига ёзган мақоласида айтган ва ушбу мақолани ўзининг ижтимоий тармоқларига жойлаштирган.

Телеюлдуз ва ишбилармон Кардашиан Президентга мурожаат қилар экан, мазкур низони “янги арман геноциди” деб атаган ва Байдендан буни тўхтатишни илтимос қилган.

“Биз арманлармиз, биз арман геноцидидан тирик қолган авлодлармиз. Шу сабабли биз бундай ҳолат келажакда яна такрорланишини хоҳламаймиз”, деган у таниқли Доктор Эрик Исроилиан билан биргаликда ёзган мақоласида.

Шунингдек, мақолада Қўшма Штатлар ҳукуматидан Тоғли Қорабоғда навбатдаги ҳарбий ҳаракатларнинг олдини олиш учун Озарбайжон ҳукуматига таъсир ўтказишни сўраган.

“Украинадаги уруш баъзи давлатлар учун Озарбайжонни Россия нефти ва газига нисбатан фойдалироқ муқобилга айлантирди. Бироқ, бундай ишонч Озарбайжоннинг автократик ҳукуматини очликни минтақадаги арман аҳолисига қарши қурол сифатида ишлатишга ундади”, деган Кардашиан ушбу мақолада.

Маълумот учун, Кардашиан 2020 йилда Тоғли Қорабоғ эҳтиёжлари учун катта миқдорда пул ўтказган. Ўшанда икки давлат ўртасида қарийб икки ҳафта давом этган қуролли тўқнашувлардан сўнг, 9 октябрь куни Россия воситачилигида республикалар ташқи ишлар вазирлари Москвада музокаралар ўтказганди. Шундан сўнг, 10 октябрь куни соат 12:00 да сулҳ эълон қилинди. Бироқ мухолифлар сулҳдан кейин ҳам бир-бирини отишмаларни давом эттиришда айблаб келди. Ким Кардашиан эса Арманистонни қўллаб-қувватлаб, халқаро кузатувчиларни минтақада тергов бошлашга чақириб келади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон чегарасида вазият ниҳоятда кескин. Айни дамда иккала томон ҳам бир-бирини чегара яқинига қўшинларни жойлаштиришда айбламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон Байден Кардашиан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг