Карантин марказида ўзини осган фуқаро бўйича қўшимча маълумотлар берилди
Жамият
−
21 Июнь 2020
51163Бироз аввал, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманининг Ўртасарой ҳудудида жойлашган карантин марказида 42 яшар фарғоналик фуқаро ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ ушбу ҳолат бўйича қўшимча маълумотларни аниқлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсовнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, айни вақтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилган фуқаро ва карантин марказида сақланаётган бошқа шахслар, шу жумладан, марказ шифокорлари ва ходимлари ўртасида ҳеч қандай можаро келиб чиқмаган. Унинг ўз жонига қасд қилиши руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фуқаро жорий йилнинг 15 июнь куни чартер-рейс орқали Россия Федерациясининг Москва шаҳридан олиб келиниб, карантин марказига жойлаштирилган. У уч нафар фарзанднинг отаси бўлган.
Маълум бўлишича, фуқаро карантин марказида ўзи қолаётган контейнернинг шифтига ўрнатилган вентиляторга ўзини осган.
Эслатиб ўтамиз, воқеа жорий йилнинг 20 июнь куни тонг саҳарда содир бўлган.
LiveБарчаси