Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
10 Июнь 2020
7900Карантин даврида талабаларни шартнома пулини тўламаганлик учун талабалар сафидан чиқариш кўзда тутилмаган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров маълум қилди.
Талабалардан карантин пайтида шартнома пулини тўлашни талаб қилиш, акс ҳолда имтиҳонларга киритмаслик тўғрими?
"Карантин вақтида талабаларнинг масофавий таълими йўлга қўйилган, бироқ талабаларни шартнома шартларини бажармаганлик учун талабалик сафидан четлатиш кун тартибига киритилмаган.
Шартнома пулини тўламаган талаба имтиҳонга киритилади, бироқ курсдан курсга кўчирилгани тўғрисида буйруқ расмийлаштирилмайди", дейди Абдусамад Маманазаров.
Аввалроқ, ОТМларда контракт таътиллари беришни таклиф этилган эди.
LiveБарчаси