Капелло Анчелоттига Бразилия термасини бошқаришни тавсия қилди

Спорт

image

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло “Реал”нинг Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди. Иккита ўйин натижасига кўра, Мадрид клуби “Манчестер Сити”га умумий 5:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Анчелотти, эҳтимол, ҳозир Бразилия терма жамоасидан келган таклиф ҳақида ўйлаётгандир, чунки бугунги кунда “Реал”дан ҳам кучлироқ жамоалар бор. Агар сиз фаолиятингизни муваффақият билан якунламоқчи бўлсангиз, масалан, Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни истасангиз, Бразилия терма жамоаси бу яхши имконият”, дейди Капелло.

“Шаҳарликлар”га қарши ўйиндан сўнг Анчелоттининг ўзи келаси мавсумда “Реал”га мураббийлик қилишни режалаштираётганини айтди. Анчелоттининг “Реал” билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсум италиялик мутахассис “қироллик клуби” билан Испания кубогини юта олди. Жамоа Ла Лигада 34 та ўйиндан сўнг 71 очко билан 2-поғонада бормоқда. Клубнинг энг яқин таъқибчиси “Атлетико” эса 69 очко тўплаб, 3-ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал” Фабио Капелло

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг