Канадага кучли торнадо ёпирилди (видео)

Олам

image

Канаданинг Дидсбери шаҳрига кучли торнадо ёпирилди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Кеча, 1 июль куни шаҳарда момақалдироқ юз берган ва бу йирик торнадони келтириб чиқарган.

Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши миллий агентлиги фавқулодда огоҳлантиришлар эълон қилган.

"Бу ҳаёт учун потенциал хавфли вазият. Торнадо ҳақида огоҳлантиришлар яқинлашиб келаётган ёки давом этаётган момақалдироқлар торнадога олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда берилади", дейди метеорологлар.

Торнадо оқибатида бир неча одамлар жароҳатланган ва уйлар зарар кўрган.

Маълумот учун, охирги йилларда АҚШдан ташқари бошқа мамлакатларга қараганда Канадада кўпроқ торнадо кузатилмоқда.

Уларнинг аксарияти ёзда Онтарио ва жанубий чўлларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Канада торнадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made