Канадада пандемиянинг иккинчи тўлқини аллақачон бошлангани айтилди

Олам

image

Канадада янги турдаги коронавирус COVID-19 нинг иккинчи тўлқини аллақачон бошланган ва у пандемиянинг баҳордаги хуружига қараганда анча ёмон бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Жастин Трюдо кеча, 23 сентябрь куни халққа махсус мурожаатида айтиб ўтган. 

"Коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳозир бошлангани йўқ, у аллақачон кириб келган ва рақамлар буни аниқ кўрсатмоқда: биз мамлакатда 13 март куни карантин тўғрисида қарор қабул қилганимизда, кунига 47 та янги юқтириш ҳолатлари аниқланган. Аммо 22 сентябрь куни янги ҳолатлар сони мингтадан ошди. Бу кузги вазият баҳордаги қараганда анча ёмонроқ бўлиши мумкинлигидан далолат”, дейди Бош вазир. 

Трюдонинг таъкидлашича, Канадада мавжуд вазиятни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун ҳар бир киши зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўриш масалан, ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши ва гриппга қарши курашга риоя қилиши керак. 

“Биз биргаликда иккинчи тўлқинни назорат остига олишимиз мумкин", дейди Трюдо.  

Унинг қўшимча қилишича, октябрь ойида Канадада анъанавий Шукрона куни байрами нишонланмайди. Бош вазир бу кунни Рождество куни (25 декабрь)да нишонлашни таклиф этди. 

Ҳукумат раҳбари Канада аллақачон коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказаётган бир неча йирик фармацевтика компаниялари билан шартномалар тузганини қайд этди.

"Биз уни тайёр бўлиши биланоқ оламиз", деб ваъда берди Бош вазир. 

Эслатиб ўтамиз, Канадада коронавирус инфекцияси биринчи бор жорий йилнинг 15 январ куни аниқланган эди. Сентябрь ойининг бошидан бери мамлакатда юқтирганлар сонининг кескин ўсиши кузатилди ва 17 сентябр куни мингдан зиёд янги ҳолат қайд этилди. Бу май ойининг охиридан бери рекорд кўрсаткич бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Канада Коронавирус Жастин Трюдо

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг