Канада Бош вазири Жорж Флойд хотираси учун тиз чўкди

Жамият

image

Канада Бош вазири Жастин Трюдо Оттава марказида ирқчилик ва полициянинг шафқатсизлигига қарши намойишда иштирок этди. Бу вақтда Бош вазир намойишчилар билан бирга АҚШда полиция томонидан ўлдирилган Жорж Флойд хотираси учун тиз чўкди. Бу ҳақда "The Glove and Mail" нашри хабар берди.

Намойиш майсазорда миллий парламент бинолари мажмуаси олдида бўлиб ўтди. Намойишчилар билан биргаликда Жастин Трюдо ўлган афро-америкалик Жорж Флойдни хотирлаш учун тиз чўкди ва таъкидланишича, у буни бир неча бор амалга оширган.

Трюдо намойишда қора ҳимоя ниқобида пайдо бўлди. У билан бирга ҳукуматнинг бир қанча амалдорлари ҳам намойишда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб турди. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган бўлса ҳам ҳуқуқ-тартибот идораси ходими бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Суд-тиббий экспертизаси Жорж Флойд бошқа ёндош касалликлардан эмас, айнан бўйин ва елканинг қаттиқ босилишидан нафас ололмай ўлганини таъкидлади.

Америка шаҳарларида бошланган талотўпда 11 киши ҳалок бўлгани айтилди. АҚШда бошланган норозиликлар Франция, қисман Буюк Британия ва Германияга ҳам таъсир қилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Канада Жастин Трюдо

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг