Канада ҳам Украинага оғир техникалар топширди

Олам

image

Канада Украинага оғир артиллерия ва гаубицаларни топширди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Канада Украина сўраганидек, Украина хавфсизлик кучларини оғир артиллерия билан таъминлади”, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида. 

Унда қайд этилишича, Украина М777 гаубицалари ва улар учун ўқ-дорилар олган. Канада, шунингдек, Украинага қўшимча Carl Gustaf танкга қарши снарядларини совға қилган. 

“Украинага юбориладиган зирҳли техникаларни топшириш жараёни якуний босқичда”, дейилади хабарда. 

Умуман олганда, жорий йилнинг январь ойидан бери Канада Украинага 93 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳарбий ёрдам ўтказган. Расмий Оттава 2022-2023 йиллар бюджетида Киевга ёрдам учун яна 393 миллион АҚШ доллари ажратиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, Вашингтон томонидан Киевга кўрсатилган ҳарбий ёрдам 700 дан ортиқ Switchblade снарядлари, 90 та гаубица ва 16 та Ми-17 вертолётларини ўз ичига олиши айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг