Камола Харриснинг илк хорижий сафари муваффақиятсизлик билан бошланди 

Олам

image

АҚШ вице-президенти Камола Харриснинг илк хорижий сафари кутилмаган муваффақиятсизлик билан бошланди. Харрис лавозимда иш бошлаганидан кейинги илк хорижий ташрифини Гватемала ва Мексикага амалга ошириши керак эди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. 

Таъкидланишича, унинг самолёти 6 июнь куни жўнаб кетганидан ярим соат ўтгач Мэриленд штатидаги Эндрюс ҳарбий базасига қайтишга мажбур бўлган. Харрис вакилининг сўзларига кўра, қўнишга самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган. 

“Бу техник масала. Хавфсизлик билан боғлиқ жиддий муаммолар йўқ”, деган вице-президентнинг Матбуот котиби Симона Сандерс. 

Унинг сўзларига кўра, вице-президент ўз саёҳатини бошқа самолётда давом эттирган. 

Маълумот ўрнида, 7 ва 8 июнь кунлари Камола Харрис Мексика ва Гватемалага ташриф буюради. Вице-президент сифатида биринчи чет эл сафари доирасида у АҚШ-Мексика чегараси орқали Америкага оммавий эмиграция муаммосини муҳокама қилмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Харрис

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг