Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос”даги юришини тўхтатди

Спорт

image
Кеча, 27 май куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” турнирининг иккинчи босқичида кортга чиқди. Ушбу баҳсда Раҳимова чехиялик рақибасига имкониятни бой берди ва турнир билан хайрлашди.

Иккинчи давра баҳсида Раҳимова жаҳоннинг 10-рақамли ракеткаси Каролина Муховага қарши 1 соат-у 19 дақиқа давом этган баҳсда икки сет натижасига кўра, 2/6, 2/6 ҳисобларида имкониятни бой берди ва яккалик баҳслардаги иштирокини якунлади.

Маълумот учун, Камилла Раҳимова мусобақанинг биринчи даврасида дунё рейтингида 33 поғонани банд этган руминиялик Кристиан Жаклинни 6/3, 4/6, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Бугун, 28 май куни у чехиялик Анна Сискова билан жуфтлик баҳсларда ўз омадини синаб кўради.

Эслатиб ўтамиз, яна икки нафар ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова “Ролан Гаррос” турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этиб, мусобақанинг асосий баҳсларига йўлланма ололмаган эди.

Мақола муаллифи

Теглар

Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” Каролина Мухова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг