Камилла Раҳимова Остин 125 турнирини ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Бугун, 10 март куни АҚШнинг Остин шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи WTA 125 турнирда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова иштирокини бошлади.  

Дастлабки турда Раҳимова нидерландиялик Ламенс Сюзанга қарши кортга чиқди. 2 соат 31 дақиқа давом этган баҳсда Камилла рақибасини уч сет натижасига кўра,  5/7, 6/1, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Баҳс давомида Раҳимова 1 эйс зарбасини амалга оширган бўлса, Сюзан эса 2 та эйс ва 11 та хўшхато амалга оширди.    

Таққослаш учун, Раҳимова айни пайтда дунёнинг 88-ракеткаси бўлиб турибди, 26 ёшли Ламенс эса WTA рейтингида 113-ўринни банд этган. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимованинг 1/8 финалдаги рақибаси бугун 10 март куни аниқ бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 март куни Камилла Раҳимова АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳридаги WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирда дунёнинг 4 ракеткаси Коко Гауффга қарши кортга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Камилла Раҳимова Ламенс Сюзан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг