“Камчиқ”даги мудҳиш ЙТҲда тўрт киши ёниб кетди (видео)

3-саҳифа 19842
image
-

Бугун, 21 июль куни “Қамчиқ” довонида ёқилғи ташувчи юк машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда тўрт киши вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

ЙТҲ 21 июль соат 00:05 ларда А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 222-километрида юз берган. Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб бораётган MAN русумли ёқилғи ташувчи юк автомашинаси, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Damas автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда ҳодиса жойида ёнғин юзага келиб, транспорт воситалари ёниб зарарланган. Ёнғин содир бўлган ҳудудда Nexia автомашинасига ҳам техник шикаст етган.

Ҳодисада тўрт киши вафот этган. MAN ва Damas ҳайдовчилари воқеа жойида, ҳар икки автомобилнинг биттадан йўловчиси эса куйиш жароҳатлари билан шифохонага олиб борилганда кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бугун кундузи жон берган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 674
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×