Калишда қурут тайёрлаганлар кимлиги аниқланди
Жамият
−
02 Март 2021
19254Ижтимоий тармоқларда қурут тайёрлаш жараёнида бир гуруҳ аёллар сузмани оёқ кийимда (калиш) қораётгани акс этган видео тарқалганди.
Мазкур ҳодиса Самарқанд вилояти Иштиҳон туманидаги Каллахоса қишлоғида содир бўлгани ўрганилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.
Уй бекасининг таъкидича, яқинда фарзанд кўргани туфайли сузмани қоришда қўлининг кучи етмаган. Эри ҳам уйда эмаслиги сабабли оёқ кийим билан қурут тайёрлаган.
Ҳодисани тасвирга олган қўшниси анча вақт Россияда ишлагани туфайли бу ҳолатни ўзига қизиқ деб билгани ва видеога олганини айтди.
“Участковой” (маҳалла нозири) билан биргаликда ҳолатни кўрдим. Келин, бу видеодаги сизларми дедим. Бўйнига олди. Нима мақсадда қилдингиз? Мен сизларга тушунтиргандим. Қўшни маҳаллада тоза қилиб тайёрлаб экспорт қиладиган қурутчиларимиз бор. Кучим етмади, деди. У яқинда фарзандли бўлганди. Бу баҳона бўла олмайди. Чунки виждон бўлиши керак”, дейди маҳалла раиси Шаҳобиддин Муҳаммадиев.
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари гигиеник талабларга мос келмайдиган шароитда тайёрланган ушбу қурутларни йўқ қилишган.
LiveБарчаси