Калашников янги лавозимга тайинланди

Олам 6291
image

Aлександр Калашников Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФЖИЭХ) раҳбари етиб тайинланди, Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Москва Давлат кузатув комиссияси (МГК) раҳбарининг ўринбосари Ева Меркачевага кўра, ФЖИЭХнинг янги директори илгари ФҚБнинг Красноярск ўлкаси бўйича дирекциясини бошқарган.

"Умид қиламанки, у ҳуқуқ ҳимоячиларини душман деб билмайди ва улар унга тизимдаги бир қатор муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради", дейди Меркачева.

Aввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин ФЖИЭХ директори Геннадий Корниенкони ишдан бўшатиш тўғрисидаги Фармонга имзо чеккан эди.

Меркачеванинг сўзларига кўра, Корниенко хизмат қилиш учун ёш чегарасидан ўтгани сабабли у ўз лавозимини тарк этган.

Тегишли қарор шу йилнинг 30 сентябрь куни қабул қилинган. Шу куни Корниенко 65 ёшга тўлди. Бу генерал-полковник унвонига эга бўлган ходим учун пенитенциар тизимда хизмат қилиш учун берилган ёш чегараси.

Корниенко ФЖИЭХни 2012 йилдан бери бошқарган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×