Кадастр тизимини коррупциядан тозалаш ишлари бошлангани айтилди

Жамият

image

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатдор вазирликлар билан ҳамкорликда кадастр тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишларни бошлаган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқарма бошлиғи Зуҳриддин Қодиров маълум қилди.

 

“Статистик маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, 2019 йилда Кадастр агентлиги ходимлари билан боғлиқ 30 дан ортиқ коррупцион ҳолат аниқланган. 2020 йил ноябрь ойида ушбу ҳолат 21 тани ташкил этмоқда”, деди Зуҳриддин Қодиров. 

Маълум қилинишича, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида комплаенс назорат тизимини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 

“Ушбу тизимни жорий этиш орқали кадастр хизматида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда”, деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқарма бошлиғи Зуҳриддин Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Йиғилишда мамлакатда ер ажратиш ва давлат кадастри соҳасида бир неча ўн йиллар мобайнида тизимли муаммолар тўпланиб қолгани, шунингдек, тартиб-интизом, ҳисоб-китоб бўлмагани сабабли минглаб гектар ерлар талон-торож бўлиб кетган, соҳадан аҳоли ҳам, тадбиркорлар ҳам норози эканлиги айтилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция кадастр

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг