Кадастр соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган 17 мингдан ортиқ киши жаримага тортилди
3-саҳифа
−
05 Август
5733Кадастр соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Кадастр агентлиги органлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 31 минг 134 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Кадастр органининг кўрсатмасига асосан, ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминлаган ва унинг оқибатларини бартараф этган 10 минг 199 нафар шахс жами 88 миллиард 434 миллион сўм маъмурий жарималардан озод этилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.
Жумладан, 5 минг 783 нафар шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмагани, 3 минг 959 нафар шахс ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани, 6 минг 335 нафар шахс ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилиш ишларини амалга оширгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ер ресурсларини талон-торож қилган ва суғориладиган ерларни қурилиш қилган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 1 минг 46 нафар шахсга нисбатан тўпланган материаллар прокуратура органларига юборилган. Прокуратура органлари томонидан 418 та материал бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь