Кадастр ходими ва солиқчи пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида  кадастр ходими ва солиқчи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.

Маълум бўлишича, Пастдарғом туман филиали кадастр муҳандиси ўзининг ваколатли танишлари орқали маҳаллий фуқарога тегишли 2 сотих ер майдонининг кадастр паспортини давлат рўйхатидан ўтказиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган пайтда ушланган.

Ҳозирда муҳандисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ Сурхондарё вилоятида ўтказган тезкор тадбирда эса, Шеробод тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бош инспектори вилоят Иқтисодий судида кўрилаётган иқтисодий иш доирасида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш эвазига 1983 йилда туғилган фуқародан 10 млн сўм олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона туманида Солиқ инспекцияси ходими пора билан қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора фирибгарлик солиқчи Кадастр ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг