Фарғонада 101 минг доллар пора сўраган солиқчи ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12:22 3482 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Фарғона туманида Солиқ инспекцияси ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори юқори лавозимда ишловчи танишлари имконияти орқали, мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб беришни ваъда берган. Эвазига эса 95 минг АҚШ доллари ҳамда ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари, жами 101 минг АҚШ доллари талаб қилган
Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28-211-моддаси (пора бериш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси