Қўзғолончи Пригожиннинг Африкадан дараги чиқди (видео)

Олам

image

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Африкадан видеомурожаат йўллади. Видео компанияга яқин “Grey Zone” Telegram каналида эълон қилинди.

“Ишлаяпмиз. Ҳарорат +50 градус. “Вагнер” разведка ва қидирув операцияларини олиб бормоқда. Россияни барча қитъаларда янада буюкроқ, Африкани эса янада эркинроқ қилмоқда”, деган Пригожин.

Унинг айтишича, ҳозирда “Вагнер” ИШИД, “Ал-Қоида” ва бошқа тўдаларни “даҳшатга соляпти”.

Пригожин “Вагнер” ўз олдига қўйилган ва “эришишга ваъда берган” вазифаларни бажаришда давом этаётгани, шунингдек, компания “қаҳрамонлар”ни ишга олаётганини таъкидлаган. 

Бироқ “Вагнер” раҳбари Африканинг қайси давлатида экани ва жангчилари айнан қандай вазифаларни бажараётганига аниқлик киритмаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойи охирида Пригожин “Вагнер”нинг баъзи бўлинмалари билан Москвага қарши қўзғолон кўтарган. Қўзғолон кутилмаганда ўз якунига етгач, Пригожин қўшинларининг бир қисми билан Белорусга кўчиб ўтди. Кейинчалик Пригожин жангчиларига Африкага кўчиб ўтишга ваъда бергани тасвирланган видео тарқалди. “Вагнер” жангчилари сўнгги бир неча йил ичида Африканинг бир қатор мамлакатларида бўлган – улар фойдали қазилмаларга имтиёзли кириш эвазига бир қатор ҳукуматларни қўллаб-қувватлаган. “Associated Press”нинг хабарига кўра, Нигердаги давлат тўнтариши етакчиларидан бири генерал Салифу Моди “Вагнер” вакиллари билан учрашган. Учрашув тафсилотлари ҳозирча номаълум


Мақола муаллифи

Теглар

Африка Вагнер Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг