Қўйлиқдаги “овқат бозори” фаолияти тўхтатилди
Жамият
−
31 Июль
11236Қўйлиқдаги “овқат бозори” фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 30 июль куни ўтказилган тадбирда бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитария қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани сабабли “овқат бозори” нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.
“Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар “овқат бозори” иш фаолиятини давом эттирмайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь