Қувайт Амири шифохонага тушиб қолди

Олам

image

Қувайт Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда KUNA агентлиги хабар берди

Қайд этилишича, 86 ёшли Амир даволаниш ва тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонага олиб кетилган. Монархнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда. Бироқ бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Маълумот учун, Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Қувайтни 2020 йил сентябридан буён бошқариб келмоқда. Ундан олдинги монарх шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 2020 йил июль ойида шифохонага ётқизилган. 91 ёшли монарх ўзи даволанаётган АҚШдаги шифохонада вафот этган.

Қувайт Арабистон яриморолида, Форс кўрфазининг шимоли-ғарбий соҳилида жойлашган мамлакат. Унинг давлат тузуми конституцион монархия. Амалдаги конституцияси 1962 йил 16 ноябрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – Амир. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Амир ва парламент, ижроия ҳокимиятни Амир ва Вазирлар Кенгаши амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қувайт Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг