Қўштепани “Толибон”нинг қуролли бўлинмаси қўриқлайди

Олам

image

“Толибон” Афғонистондаги Қўштепа канали хавфсизлигини таъминлаш учун махсус бўлим ташкил этганини билдирди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, бўлинма Афғонистондаги тўғонларни, миллий лойиҳаларни, таълим муассасаларини, банклар ва тижорат марказларини ҳимоя қилади. 

“Ушбу бўлим Қўштепа каналини ҳимоя қилиш мақсадида Миллий жамоат муҳофазаси агентлигининг умумий мақсади остида ишлайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 октябрь куни “Толибон” Афғонистондаги Қўштепа каналининг биринчи қисми қуриб битказилгани ва лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди. Айни пайтда каналнинг учдан бир қисми қуриб битказилди, бу қурилиш ишлари режадагидан анча олдинда бораётганини англатади. 

Иккинчи босқичда каналнинг 177 км узунликдаги қисмини қуриш режалаштирилган. Учинчи босқич қишлоқ хўжалиги ерлари бўйлаб субканалларни тақсимлашни ўз ичига олади. Канал қурилиши Афғонистон давлат компаниясига юкланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 684 миллион долларни ташкил этади. Компания вакилларининг айтишича, бу лойиҳа хорижлик мутахассислар ёрдамисиз амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Қўштепа канали Қўштепа қуролли бўлинма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг