Қўшниларнинг ёнма-ён турган машиналари ёниб кетди
Жамият
−
28 Июль 2019
5634Қарши шаҳар “Шўртан” МФЙда жойлашган кўп қаватли 5-уйнинг олдида турган 2 та енгил автомобиль – Nexia ва Matiz ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Енгил автомобилларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Кўрсатилган манзилга 2 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 03:36 да етиб борган ва ёнғин соат 03:38 да қуршаб олиниб, соат 03:53 да тўлиқ бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида 5-уйда яшовчи фуқаро А.Х.га тегишли Nexia ва Matiz русумли автомобиллар зарарланган. Ёнғин ҳолати юзасидан тергов органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
LiveБарчаси