Қўшни давлатда автобус жарга қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Олам
−
01 Май 2023
6547Бугун, 1 май куни Тожикистон шимолида микроавтобус 200 метрлик жарликка қулаб тушди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, уч киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси хабар берди.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Душанбе-Хўжанд-Чанок автомобиль йўлининг 154-километрида содир бўлган.
Қўмита маълумотларига кўра, Starex русумли автобус ҳайдовчиси вилоят маркази Айнийдан Панжикент шаҳри томон ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва беш йўловчи ҳалок бўлган. Қутқарувчилар жарликка тушиб, уларнинг жасадларини олиб чиқишган.
“Икки нафар бола ва бир аёл турли тан жароҳатлари билан Айний туман шифохонасига ётқизилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Бурса шаҳрида ўқувчиларни олиб кетаётган саёҳат автобуси ағдарилиб кетди. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлиб, 44 киши яраланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь