Туркияда ўқувчилар тўла автобус ағдарилиб кетди
World
−
01 May 2023 5482 1 minute
Туркиянинг Бурса шаҳрида ўқувчиларни олиб кетаётган саёҳат автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 44 киши яраланди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Маълум қилинишича, Чаноққалъа ҳудудидан Анқарага кетаётган туризм компаниясига тегишли сайёҳлик автобуси Инегол туманидаги Шаҳидлар манзилида тўсиққа бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Шунингдек 44 киши турли даражада тан жароҳати олган. Тез ёрдам машиналарида шифохоналарга етказилган жароҳатланганларнинг аксарияти амбулатор шароитда даволангани маълум бўлди.
Бурса губернатори Якуб Жонпўлат ҳалокат жойида текширув олиб борган. Унинг айтишича, Анқаранинг Этимесгут туманидаги ўрта мактаб ўқувчилари бўлган 6 та автобус Чаноққалъадаги диққатга сазовор жойларни кўриш мақсадида олиб кетилаётган бўлган.
“Касалхонага ётқизилган болаларимизнинг умумий аҳволи яхши. Бир-икки нафар ўқувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Биз зарур чораларни кўряпмиз. Фарзандлари вафот этган оилаларга ва ҳайдовчининг оиласига ҳамдардлик билдираман”, дейди Жонпўлат.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28