Қўшни давлат тилини мазах қилган Руминия Президенти жаримага тортилди

Олам 4311
image

Дискриминацияга қарши кураш бўйича Руминия миллий кенгаши мамлакат Президенти Клаус Йоханнисни 5 минг лей жаримага тортди. Бунга Президент венгер тилини мазах қилгани сабаб бўлди.

Кенгаш мамлакат раҳбари этник камчилик қадриятига нисбатан менсимай муносабатда бўлди деган қарорга келди.

Клаус Йоханнис телевизион чиқишларидан бири PSD партиясидан бўлган мухолифатчиларни Румининянинг Трансилвания ҳудудини Венгрияга бериш учун ушбу мамлакат ҳукумати раҳбари Виктор Орбан билан тил бириктиришда айблади.

Йоханнис ўз чиқишини PSD билан венгер тилида саломлашишдан бошлади. У PSD сўзини венгер тилининг масхараомуз талаффузида айтди.

Президентнинг ўзи Кенгаш қароридан норози бўлиб, бу бўйича судга шикоят қилишини айтди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
t
×