Қуролли Кучлар қўшини Тошкентни дезинфекция қилишга киришди

Жамият

image

Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлиги Санитария эпедимиология назорат маркази ҳамкорлигида тактик ўқув машғулоти бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Машғулотнинг мақсади республикадаги жамоат жойлари, бозорларда дезинфекция ишларини олиб бориш, коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги, саломатлигини таъминлашдир.

Эрта тонгдан бошланган махсус ўқувда аскарлар 10 дан ортиқ махсус техникалар, керакли ускуналар билан Тошкентдаги жамоат жойларида дезинфекция ишларини амалга оширган. Таъкидланишича, гепохлорид натрий, Жавил-Д каби дори воситалар аралашмасидан тайёрланган суюқлик барча зарарли вирусларни йўқ қилади. Шу боис фезинфекция жараёнида ушбу аралашмадан кенг фойдаланилмоқда.

Амалий тактик ўқув машғулотида аскарлар Юнусобод, Эски Жува, Олой деҳқон бозорларидаги серқатнов кўчалар, ерости ўтиш жойлари ҳамда чиқиндихоналарда тўлиқ дезинфекция ишларини амалга оширган. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида бошланган тактик ўқув машғулотлари мамлакат бўйлаб давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди. Ҳозиргача коронавирус аниқланган икки киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг