Украинада референдум: Қуролланган рус аскарлари уйма-уй юриб, овоз йиғяпти (видео)

Олам

image

Кеча, 23 сентябрь куни Украинанинг Россия томонидан эгалланган Донбасс минтақаси, Херсон ва Запорожье вилоятларида РФ таркибига кириш бўйича бир томонлама референдумлар бошланди. Ижтимоий тармоқларда эса овоз бериш учун қуролли аскарлар билан уйма-уй юрган одамлар акс этган видео тарқалди.

Видео кўп қаватли уйлардан бирининг кириш қисмида ўрнатилган кузатув камерасига ёзиб олинган. Тасвирда “сайлов комиссияси”нинг икки вакили тўлиқ жиҳозланган ва қўлида автомати бўлган икки рус аскари ҳамроҳлигида зинадан қандай кўтарилаётгани кўрсатилган.

Улар йўлда улар бир одамни учратишган. “Овоз бериш” таклифига у бу уйда яшамаслигини айтган.

Маълумот учун, кеча, 23 сентябрь куни Украинанинг Донецк (тан олинмаган ДХР), Луганск (тан олинмаган ЛХР), Херсон ва Запорожье вилоятларида россияпараст кучлар бошчилигада бир томонлама РФга қўшилиш бўйича референдумлар бошланди. Овоз бериш 27 сентябргача давом этади.

Тан олинмаган ДХР ва ЛХРда овоз бериш бюллетенида “республиканинг Россия Федерацияси таъсис субъекти сифатида Россия таркибига киришини” қўллаб-қувватлайдими ёки йўқми деган савол “овозга” қўйилган.

Запорожье ва Херсон вилоятларида эса “Сиз Украинадан ажралиб чиқиш, минтақанинг мустақил давлат ташкил этиши ва Россия Федерацияси таркибига кириши тарафдоримисиз?” деган савол “овоз”га қўйилган.

Украина ҳудудларида бир томонлама референдум ўтказилишига Ғарб давлатлари, ҳатто Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламаган Туркия ҳам қоралади. Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар киритилишини, НАТО эса Украинани қўллаб-қувватлаш кучайтирилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг