Қуролга доир рухсатномани бекор қилиш учун сабаблар кўпаяди

Жамият

image

Фуқаровий ва хизмат қуроли муомаласи соҳасидаги рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ички ишлар органи томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш бўйича қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонун лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни қуйидагилар билан тўлдирилади:

“хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган шахсларга, уларнинг жабрланувчиларига берилган ҳимоя ордерида қурол олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқни тақиқлаш назарда тутилган ҳолларда (химоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида)”;

“фуқаровий ва хизмат қуроли муомаласи соҳасидаги рухсатномалар тўхтатиб туриш учун асос бўлган масала ҳал этилгунга қадар тўхтатиб турилганда (бундан 34-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно)”;

“хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган шахснинг фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чекланган ҳолларда, ички ишлар органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, кейинчалик қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдаги Миллий гвардия органларига топширилган ҳолда”;

“хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчисига берилган ҳимоя ордерида фуқаровий қуролга доир рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилиши белгиланганда (ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида)”;

“Мазкур модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ички ишлар органи томонидан амалга оширилади”.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

рухсатнома Қурол

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг