Қурилишда сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда бўлиши керак – Мирзиёев

Жамият

image
Қурилиш майдонларида ҳавони ифлослантирганлик учун жавобгарлик белгиланди north_east

Қурилиш майдонларида ҳавони ифлослантирганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 май куни сейсмик хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирларига оид таклифлар тақдимоти билан танишиш жараёнида қурилишда сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда эканини таъкидлаб, бу йўналишларни илмий ривожлантириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат лойиҳа институтларининг мутахассислари иштирокида жойларда ўрганишлар ўтказилган. Ушбу ўрганиш натижалари ва ҳудудларнинг сейсмик ҳолати таҳлили асосида кўп қаватли уйларнинг зилзилага бардошлилигини ошириш ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Унга кўра, хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда, биноларни ўрганиш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилади. Зилзилага ва бошқа табиий офатларга бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашиш кенгайтирилади. Бинолар инструментал техник текширувдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилади.

Ушбу ўрганишлар ва хорижий тажриба асосида, сейсмик хавфни, таъсирни ва хатарни баҳолаш юзасидан меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ деворбоп материаллардан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига 2025 йил 1 августдан бошлаб “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилиши ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

сифат Мирзиёев хавфсизлик сейсмик хавфсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг