Қурилиш майдонларида ҳавони ифлослантирганлик учун жавобгарлик белгиланди
Жамият
−
04 Март
1496Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда кеча, 3 март куни тегишли қонун қабул қилинди.
Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга асосан, ўлчами 500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 миллион 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 миллион 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ деворбоп материаллардан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига 2025 йил 1 августдан бошлаб “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель