Қурилиш вазирлиги раҳбариятида ўзгариш бўлди
Жамият
−
25 Май 2021
7146Аввалроқ, Сариосиё тумани ҳокими Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик. Унинг янги лавозими маълум бўлди.
Ўктам Тўраев Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланмоқда. У бу лавозимда бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган Эркин Искандаров ўрнига тайинланди.
Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У 2017 йилда Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан буён Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси