Қурбон ҳайити арафасида Тошкент автовокзалидан қўшимча рейслар қўйилди

Жамият

image

Қурбон ҳайити байрами арафасида йўловчилар оқими кескин ошгани сабаб Тошкент автовокзалидан қўшимча автобус рейслари ташкил этилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкентдан Сирдарё орқали воҳа вилоятларига қатновчи автобус йўналишлари сони байрам муносабати билан кенгайтирилган. Ҳозирда доимий 65 та автобус йўналишига қўшимча равишда яна 55 та рейс йўлга қўйилган.

Масъуллар фуқаролар уйидан чиқмаган ҳолда телефон орқали ёки махсус платформалар орқали чипта мавжудлигини аниқлаши ҳамда онлайн харид қилиши мумкинлигини билдирган. Йўловчилар сонига қараб қўшимча рейслар сонини яна ошириш мумкин.

Шунингдек, байрам кунларида халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида ЙПХ ходимларининг кучайтирилган тартибдаги хизмати ташкил этилиши айтилган.

Ҳайдовчилар билан ўтказилаётган профилактик тадбирларда йўл кира нархларини сунъий оширмаслик, қатнов олдидан етарли дам олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус автовокзал Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг