“Қўлида қонталаш жойлар бор эди”. Швейцариялик адвокат 2 йил деганда Каримова билан учрашди

Жамият 64567
image
-

Жорий йилнинг 7 ва 8 сентябрь кунлари швейцариялик адвокат Фанни Маргайраз айни вақтда қамоқхонада суд томонидан ўзига тайинланган жазони ўтаётган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан кўришди. Бу ҳақда “Le Temps” нашри хабар берди. 

Маргайразга кўра, у Каримовани 2019 йилнинг июнидан буён биринчи марта кўрган. Адвокат Каримованинг қўлларидаги қонталаш изларга гувоҳ бўлган.

“Бу сафар биз уни фақат ўзбек адвокати ва таржимони иштирокида кўришимиз мумкин бўлди. Унинг қўлида бир нечта қонталаш жойлар бор эди”, деган адвокат. 

Аввалроқ, Гулнора Каримовага нисбатан суд ишлари бошланганидан 9 йил ўтган бўлса ҳам, Швейцария судлари бу ишлар билан шуғулланишда давом этаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова қамоқхонадаги онаси билан учраша олмаётгани ҳақида иддао қилганди. Имон Каримовага кўра, у онаси билан учрашиш учун 21-сонли жазони ижро этиш колониясига расман мурожаат қилган. ЖИЭК раҳбари Гулруҳ Расулова Имонга қўнғироқ қилиб, у онаси билан учраша олмаслигини айтган. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4248
Рейтинг: 3
t
×