Қўқондаги бозорда ёниб кетган дўконлар қайта қуриб берилади

Жамият

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги савдо мажмуасида ёнғинда ёниб кетган дўконлар 15 кун ичида бозор маъмурияти томонидан қайта қуриб берилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоев QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Унинг айтишича, ёниб кетган дўконларнинг барчаси бозор балансида бўлган. Шу сабаб дўконларни қуриб бериш бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланиши, бунинг учун етарли қурувчиларнинг жалб этилиши таъминланади ва назоратга олинади.

“Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан ҳеч қандай маблағ олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади, бунинг учун маъмуриятга етарли банк кредити тақдим этиладиган бўлди", дейди ҳокимлик вакили.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексида ёнғин юзага келган эди. Мазкур ёнғин орадан 4 соат ўтиб ўчирилди. Бош прокуратура бозор ҳудудидаги расталарда содир бўлган катта ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин бозор Фарғона Қўқон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг