Қўқонда яна портлаш содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 25 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнади. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:47 да Фарғона вилояти ФВБга “112” тизими орқали Қўқон шаҳар “Бўстон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин чиққани тўғрисида хабар тушган.

Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб борган ҳамда ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган.

Айни дақиқалардаги маълумотга кўра, тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган. Ҳозирда ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Вазият тўлиқ Фарғона вилояти ФВБ назоратида. Қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлаган эди. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Фарғона Қўқон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг