Қўқонда портлаш. Қурбон бор (видео)
3-саҳифа
−
16 Февраль 18818 1 дақиқа
Бугун, 16 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:18 да Қўқон шаҳар “Муқимий” кўчасида кўп қаватли уй ёнаётгани тўғрисида 112 тизими орқали Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган. Ёнғин жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 21:23 да етиб бориб, 21:25 да ўраб олинган ва 21:32 да батамом ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган бўлиб, 28-уйнинг 50 квадрат метр майдонда том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган.
Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган. Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида портлаш содир бўлганди. Чақнашдан сўнг ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган. Чақнаш оқибатида 2 фуқаро тан жароҳати олган.
Live
Барчаси