Қўқонда уч киши ис гази қурбони бўлди
Local
−
29 October 2019 5514 1 minute
Кеча, 28 октябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 3 кишидан иборат оила ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса Қўқон шаҳри Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйдаги квартирада юз берди. Заҳарланишга иссиқлик қозони ва дудбурондаги носозлик сабаб бўлган. Аниқланишича, дудбурон иссиқлик қозонидан узилиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Хоразмда ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлганди.
Live
All