Қўқонда олиб қочилган Matiz пачоқланган ҳолда топилди
3-саҳифа
−
29 Февраль
6555Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида олиб қочилган Matiz пачоқланган ҳолда топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 23 февраль куни Бувайда туманида яшовчи фуқарога тегишли Matiz русумли автомашина Қўқон шаҳар Турон кўчасида жойлашган кафе олдидан олиб қочилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Ўзбекистон туманида яшовчи 19 ёшли Л.Т. содир этгани аниқланган ва гумонланувчи ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, автомашинангиз калитини салонда қолдирманг! ” дейилади хабарда.
Шунингдек, юқоридаги шахсдан жабрланганлар бўлса, ИИОга мурожаат қилишлари сўралган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси