Қуддусда эркак ўз фарзандлари олдида отиб ташланди

Олам

image

Исроил кучлари Шарқий Қуддусдаги Қаландия қочқинлар лагерига рейд уюштираётганда уйи томида турган фаластинлик эркакни ўз фарзандларининг кўзи олдида отиб ташлади. Бу ҳақда “Al-Jazeera” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 12 январида содир бўлган. Отилган эркак 41 ёшли Самир Аслан саккиз фарзанднинг отаси бўлган. Воқеа юз берган пайтда Самир Аслан бошқа оила аъзолари билан уйининг томидан рейдни томоша қилаётган эди. Шу пайтда у исроиллик снайперчи томонидан отиб ташланган.

Эркакнинг ўғиллари уни кўтариб, шифохонага олиб боришга ҳаракат қилган. Бироқ армия кучлари уларни тўхтатиб, Самирни ерга қўйдирган. Шунингдек, эркак фарзандлари томонидан шифохонага олиб кетишга рухсат берилишидан олдин бир қанча вақт ерда қонга беланиб ётган. У шифохонага етиб боргач, вафот этган.

Маълум бўлишича, эркак 17 ёшли ўғли Рамзи Исроил кучлари томонидан ҳибсга олинганидан тахминан 10 дақиқа ўтгач, ўлдирилган. Самир ўз қизлари ва турмуш ўртоғи билан ўғлининг ҳибсга олиб кетилиш жараёнини кузаётган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида Исроил кучлари Наблус шаҳридаги рейд вақтида футболчи Аҳмед Дарагмеҳни отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қуддус рейд Исроил қочқинлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг