Қримда яна портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
22 Июль 2023
13734Украинанинг Россия томонидан аннекция қилинган Қрим яримороли ҳудудидаги ўқ-дори омборида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Telegram-каналлар хабар бермоқда.
Портлашга дрон ҳужуми сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Қрим раҳбари Сергей Аксёновнинг воқеага аниқлик киритишича, Украина учувчисиз қурилмаси Красногвардейск туманидаги ўқ-дори омборига ҳужум қилган. Оқибатда омбор портлаган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Аҳолини фавқулодда вазият жойидан вақтинчалик жойлаштириш марказларига беш километр радиусда эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Хатарни минималлаштириш учун Қрим темир йўлида ҳаракатни тўхтатишга ҳам қарор қилинди”, дейди Аксёнов ўзининг Telegram-каналида эълон қилган баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июль куни Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний “The Washington Post” нашрига берган интервьюсида Қримни қайтариб олишга ваъда берганди. Орадан икки кун ўтиб, 17 июль куни Қрим кўпригининг бир қисми, 19 июль куни эса ҳарбий полигон портлатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь