Қозонга йиғилган Президентлар нима еб-ичгани очиқланди

Олам

image

Кеча, 21 февраль куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимидан сўнг Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари тантанали кечки овқатга йиғилди. Бу ҳақда Беларусь резиденти Александр Лукашенкога яқин “Пул Первого” канали хабар берди.

Канал меню суратини ҳам эълон қилди. Давлат раҳбарлари столида:

  • Қисқичбақа ва авакадоли тартар;
  • Денгиз маҳсулотларидан кокиль;
  • Қуритилган ғоз билан қовоқ шўрва;
  • Мевали шарбат;
  • Картошка креми, қовоқ икраси билан судак;
  • Сабзавотли қўзичоқ гўшти;
  • Ванилла музқаймоқли олма пироги;
  • Турли хил татар ширинликлари.

Бундан ташқари, менюда Россияда ишлаб чиқарилган винонинг икки тури кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирокчиларга омад тилаб, 2026 йилги “Келажак ўйинлари”ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозон Келажак ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг