Қозон-Тошкент йўналишида тўхтатилган поезд қатновлари тикланади
Жамият
−
10 Октябрь 2023
50882020 йилда коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган Қозон ва Тошкент ўртасидаги поездлар қатновини 2024 йилда тикланиши режалаштириляпти. Бу ҳақда Татаристон транспорт ва йўл хўжалиги вазири Фарит Ҳанифовга таяниб шаҳар мэрияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Татаристон транспорт ва йўл хўжалиги вазирлиги Тошкент-Қозон йўналишини тиклаш мақсадида, Россия темир йўллари марказий бошқармасига таклиф юборган. Ушбу линиянинг тикланиши учун темир йўл ўтадиган барча давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ушбу таклифга розилик билдириши керак.
“Россия рози бўлди, бугун ҳужжат Қозоғистонда кўриб чиқилмоқда, билишимизча, Ўзбекистон ҳам тез орада розилик билдиради”, деган Ҳанифов.
Шунингдек, Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиарейсларнинг интенсивлиги ҳам кўриб чиқиляпти.
“Авиацияда бугун Қозон – Тошкент йўналишида ҳафтасига иккита рейс амалга оширилмоқда. Биз ҳар куни парвоз қилиш ҳақида гапиряпмиз. Самолётлар Қозондан Самарқанд ва Фарғонага ҳам учади”, дея қўшимча қилган Фарит Ҳанифов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил билан авиақатновлар бекор қилинмагани ҳақида хабар берилганди. Uzbekistan Airways маълумотларга кўра, Тел-Авивдан Тошкентга навбатдаги рейслар 10, 12 ва 15 октябрь кунларига белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь