Қозоқ криминал авторитети “Ёввойи Арман” йўқолиб қолди
Олам
−
02 Февраль 2022
23514Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбланаётган жиноий авторитет “Ёввойи Арман” (Арман Жумагелдиев) тергов изоляторидан йўқолиб қолди. Бу ҳақда унинг адвокатлари маълум қилган.
Ҳимоячиларнинг сўзларига кўра, 1 февраль куни улар Олма-ота тергов изоляторида Жумагелдиевни кўргани борган, у кўрсатма бермоқчи бўлган.
“Биз билан бирга Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилган идоралараро тергов-тезкор гуруҳи аъзолари кирди. Сўроқ пайтида Арман Жумагелдиев тергов органлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтди”, деган адвокат Талғат Есимов.
Бироқ 2 февралга ўтар кечаси маълум бўлишича, қўлга олинган шахс тергов изоляторидан номаълум томонга олиб чиқиб кетилган, унинг қаердалиги номаълум.
“Биз тергов органларига мурожаат қилдик - улар ҳам билишмайди”, дейди Есимов.
“Орда” нашрининг ёзишича, “Ёввойи Арман” полиция департаментидан Миллий хавфсизлик қўмитасининг Олма-ота департаменти изоляторига кўчирилган. Бунинг сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Аввалроқ Олма-ота полицияси махсус операция ўтказиб, “Ёввойи Арман” бошчилигидаги жиноий гуруҳининг олти аъзосини қўлга олганди. Уларнинг қуроллари мусодара қилинган. Расмийлар январь ойида Туркиядан қайтган Жумагелдиевни йил бошидаги тартибсизликлар ватида тартибсизлик ва амалдорларга ҳужум уюштирганликда гумон қилмоқда.
LiveБарчаси