Қозоғистоннинг тўполонлар вақтида тайинланган Бош вазири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
11 Февраль 2022
4093Бугун, 11 февраль куни Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга бир кунлик ташриф билан келади.
Ташриф дастурида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Алихон Смаилов бундан бир ой аввал – 11 январь куни Қозоғистон ҳукумати раҳбари этиб тайинланган эди. У 49 ёшда. Илгари давлат хизмати ва иқтисодий тузилмаларда турли лавозимларда, жумладан, Молия вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Қозоғистон Ўзбекистоннинг етакчи ташқи иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2021 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 3,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу 2016 йилга нисбатан 2 баробардан ортиқдир.